«Ишга қабул қиламиз деган қоғоз бўлмаса диплом берилмайди»

1
247

​Ўғлим яқин кунларда насиб қилса коллежни битиради. Шуни ҳам ёзадими дерсиз, ёзаманда...

"Дада, менга бирор корхонадан ишга қабул қиламиз деган қоғоз тўғрилаб беринг, ўқитувчиларимиз сўраяпти" деди. "Ўғлим, сен энди ўн саккиз ёшга тўлдинг, менга пул топишинг эмас, ўқишинг муҳим. Ўқишни давом эттирасан. Айтиб қўй" дедим. Чиқиб келди, "қоғоз шунчаки рўйхатга эмиш, бирор ташкилотга қабул қилинди деб, 15 кундан кейин ишдан бўшади деб, чиқиб кетса бўлаверармиш, зарурмиш, юқоридан буйруқ бормиш..."


"Ўғлим, яна чиқиб айтгин, ҳаётга қадамни ёлғондан бошлашингни хоҳламайман, ростлик, ҳалоллик билан қадам қўйгин, ҳозирдан алдам-қалдам қилмайлик, тушунар ахир" деб чиқариб юбордим. Чиқиб келди, кейинги босқични эшитиб охири тан бердим. Агар улар айтган қоғозни топширилмаса, дипломни берилмаслигини, табиийки, диплом берилмагандан кейин, кейинги ўқиш ҳаёлига ҳам келмаслиги кераклигини огоҳлантирибди. Мана, энди ёлғонга шерик қидириб юрибман.


Нима ҳам дердик, муборак рамазонга биз алдов билан, ўғлимиз қалбаки ҳужжат тайёрлашни ўрганиш, ўқитувчиси кўзбўямачиликка қўл уриш билан кириб келдик. Демак-ки, бутун юртимиз бўйлаб минглаб фарзандлар шу ҳолга мубтало бўлишгандир...


Ҳа айтгандай, яна икки-уч ойлардан кейин қистир-қистирни ҳам ўрганиб олишади, ёки йўқми!?


Фарзандларимизни ўргатиб, тайёрлаб боряпмиз, қани, охири нима бўларкин!?...

Салим АЙЮБИЙ

1 изоҳ

  1. To’g’risini aytsam juda sharmandali holat… Nahotki, shunday vaziyatgacha hech kim indamay yurgan bo’lsa? Hikoya muallifining gaplariga qo’shilaman, hayotga ilk qadamini qo’yayotgan yigit bunday tuban yo’ldan yurmasligi kerak. Qog’ozbozchilik emish!! ))) Yuqoridanmush! Qanchalik kulgisi keladi-ya odamni, bunday gaplarni eshitib? :):):)

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ:

Изоҳингизни қолдиринг!
Исмингизни киритинг